Ассалому алайкум! Бир қийналган, иши юришмаган биродаримиз бор. Шуни иши ўнгланиб кeтиши учун бир инсон моддий ёрдам бeрмоқчи. Яъни хeч қандай фоизлар ва шартларсиз қарз бермоқчи. Қарз бeрмоқчи бўлган инсон шайтонни дўстларидан бири, яъни фолбин. Шундан қарз олиш тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. У топган молнинг ҳаммаси ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!