Ассалому алайкум! Бувим рахматлик онамга тилла тақинчоқлар берган эканлар ва агар сотиб юборсанг рози эмасман деган эканлар. Онам узоқ муддатга сафарга кетаётиб акамга тиллаларни омонат қолдирганлар. Акам тиллаларни катта акамга берганлар чунки катта акамни қарзи бор эди онам келгунгача тиллаларни сотиб яна жойига қўйиб қўямиз деб ўйлашган. Хозирда тиллалар йўқ, онам хабар топиб йиғлаяптилар, онам энди мендан норози бўладилар деб. Биз нима қилишимиз керак? Онам гунохкор бўлиб қолдиларми?
– Ва алайкум ассалом! Мулк қилиб берган бўлсалар, сотиб юборсалар ҳақлари бўлади. Норозиман деган гапларини этибори бўлмайди. Амонат бўлса, у мерос моли бўлиб, меросхўрлар орасида тақсимланади. Валлоҳу аълам!