Икки дунё саодатини Буюк Роббимиз сизга насиб этсин. Уч каҳрамон айланаси яқинидаги масжидда жума маърузаларидан бирида имом домла бошқа мазҳаб амаллари бўлмиш оёқларни кериб туриш, қўлни кўксида туриш каби амалларни бажармаслик қаторида фарз намозларидан сўнг дуо қилиб ўтиришни ҳам қилмасликни айтиб ўтдилар. Водийдаги бир имом домла “фарз намозларидан кейинги дуо яхшидир” деган эдилар. Шундоқ экан шундай дуо қилиб қолиш фурсатини билмасмилар. Қайсилари тўғри? Олдиндан ташаккур.