Биз Мисрдаги “Азҳар университети”да таълим оламиз. Гоҳида намознинг бирор ракъатига улгурмай қолиб, саломдан кейин тамомлаш учун турганимизда ёки суннат, витр намозларини ўқиётганимизда кўпинча бизга ташқаридан келган бошқа одам иқтидо қилиб юборади. Миср аҳолисининг аксарияти Шофий мазҳабида, бемазҳаблар ҳам кам эмас. Шофийларда бу жоиз экан. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутишимиз керак? Намозни жаҳрий қиламизми? Шу ишда ёрдам берсангиз.