Отам билан бир йилдан бери гаплашмаймиз. Сабаби, отам ажрашган, мени туққан онамга моддий ёрдам берганим. Мен онамга ҳар ой пул жўнатиб тураман, чунки уйда ҳеч ким ишламайди. Дадамга бу ёқмас эди, лекин онда сонда тортишиб турардик. Бир йил олдин дадамиз онамга ёрдам берганимни ўзига нисбатан итоатсизлик деб, умуман гап қўшмай қўйди. Нима қилишим мумкин? Кечирим сўрашга ҳаракат қилдим, бефойда. Дадам: “Мен сени боқиб катта қилдим, онанг эмас! Энди айтганимни қилишинг керак” каби гаплар айтарди. Қандай қилиб уларга тушинтирсам бўлади? Ўзлари номозхон, диндан ҳам анчагина ҳабарлари бор, лекин мана шу қилганимни “итоатсизлик қилдинг” деб оёқ тираб олганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Отангиз нотўғри иш қилган. Сиз унга яхшилик қилаверинг.