Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ошган нархни қарзга кўшса

00:51 / 06.05.2021 | Xushnud | 1396

Ассалому алайкум! Мен бир диллерлик фирмасида ишчиман. Вазифам мижозлар билан ишлаш. Яқинда молларни нарҳи ошади. Хўжайинимиз менга мол неча фоиз қимматласа, эртасига шуни қимматлаган фоизини қарздорларга қўшиб қўй деди. Мен ҳаммасига телефонда қимматлашидан олдин тўлаб қолинг, бўлмаса устига кўшилишини мижозларга етказсам ҳам, улар тўламаса, фоиз кўшганим учун рибога аралашган бўламанми? Аслида омборда турган моллар эски нарҳдан олинган, диллер бўганимиздан кейин завод компютерни янги нархга тўғирлаб беради кейин янгидан сотилган ҳисобига шундан хам анча фойда қолади. Лекин барибр қарз устига қўштирмоқчи. Мен бу вазифани бажаришни истамаябман. Бундай ишни олдинлари ҳам қилардим. Кейинчалик шариатдан секин-секин хабардор бўлиб боришим сабабли кўп нарсалардан қайтганман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарзни қўштиришингиз аниқ судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat