Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Океан ортида

16:51 / 17.11.2015 | Abduraxmon2299 | 2777

Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Тарихдан океан ортида ҳиндулар яшаганлиги маълум, уларга ҳам пайғамбарлар юборилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ер юзининг бирор жойи пайғамбарлардан ҳоли бўлган эмас. Мабодо бирор жой пайғамбарлардан ҳоли бўлган бўлса, уларнинг ҳукми нима бўлиш ҳақида Аллоҳ таоло марҳамат қилади :
«...Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз».
Инсонга ақл, фаросат берганимиздан кейин, дунёдаги қудратимизга, Холиқ, Мудаббир ва Розиқ эканимизга далолат этувчи мўъжизаларга қараб тўғри йўлни танлаб, Бизга иймон келтириб, ибодат этишини фарз қилиб, бажарилмаса, жазолашни жорий қилсак, ҳаққимиз бор эди. Аммо бундай қилмадик. Бандаларимизга раҳм қилдик. Мазкур нарсалар устига, яна огоҳлантирувчи, эслатувчи пайғамбар юборишни ҳам ирода этдик. Пайғамбар огоҳлантирганидан кейин ҳам иймон ва Ислом йўлини танламаганларни азоблашга аҳд этдик. Пайғамбар ва унинг даъвати етмаганларни эса азобламасликка қарор қилдик.("Тафсири Ҳилол" китобидан “Исро” сураси 15-оят). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat