Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа ҳақида

13:47 / 29.12.2015 | Jobir JUMAYEV | 8366

Ассалому алайкум! Ақиқа қандай амал? Уни неча ёшигача қилса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ақиқа ҳанафий мазҳабида мустаҳаб. Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ “Суннат” деганлар. (Фатавои Ҳиндия). Имом Шофеъий ва имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳимлар  суннати муаккада деганлар. (Роддул мухтор). Ақиқани қилиш ёши чегараланмаган. Туғилган кунининг еттинчи, ўн тўртинчи ва йигирма биринчи кунлари қилиш мустаҳаб. Яъни афзал. Унгача қила олмаса, кейин қилиш ҳам жоиз. Шунингдек ўғил болага иккита, қиз болага битта жонлиқ сўйиш ҳам суннат. Мабодо ўғил болага битта сўйса ҳам суннат адо бўлади.
Ақиқага тегишли бериладиган саволлардан жуда кўпи, ақиқа қилинадиган жонворнинг қийматини садақа қилиш жоизми?
Жоиз эмас.
Паранда сўйса ҳам бўладими?
Ақиқа қилинадиган жониворнинг энг кичкинаси эчки ва қўй. Ундан бошқа ғули, хўроз каби паррандаларни сўйиш қабиҳ бидъатдир.
Ота-онаси гўштидан еса бўладими?
Бўлади. Агар “Фарзанд кўрсам ақиқа қиламан” деб назр қилган бўлса, ўзи ҳам оила аъзолари ҳам ейиши жоиз эмас. Уни фақир мискинларга садақа қилиб юбориш вожиб бўлади.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан тарафидан ақиқага бир қўй сўйдилар” дейилган. (Мишкотул масобиҳ). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat