Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис шарҳи

07:20 / 30.10.2015 | Maqsud Xaliyev | 3401

Ассалому алайкум! Мен тақвим китобчасидан бир ҳадисни ўқиб қолдим. Аммо бироз мазмунига тушуна олмадим. Сизлардан илтимос ушбу ҳадис шарҳини баён қилиб берсангизлар. Аҳли хонадоним ва ўзим тушунишимга осон бўларди. Ҳадис қўйидагича: "Ҳар бир умматимнинг гуноҳлари кечирилади, аммо ўз гуноҳини ўзи ошкор қилувчи умматларим бундан мустасно(яъни кечирилмайди)" (Бухорий ривояти) Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси афв қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй Фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», деганларини эшитдим».
Икки шайх ривоят қилганлар.
«Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.
Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи афв қилинмас экан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat