Ассаламу алайкум! Излаб тополмадим. Саволларим бир-бирига боғлиқ. Шунинг учун бир нечта савол бермоқчиман. Тасбеҳ намозида иккинчи ва тўртинчи ракъатдан кейин “аттаҳиййат” айтиладими? Айтилса тасбеҳлар ундан олдин айтиладими ё кейин? Саловат ва дуочи? Роббана дуосини ўрнига бошқа дуо айтса ҳам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Олдин тасбеҳлар айтилади, сўнгра “Аттаҳиййат”, салавот ва дуолар ўқилади. Бошқасини айтса бўлади. Яхшироқ қидирганингизда топар эдингиз. Валлоҳу аълам.