Ассалому алайкум! Мен фарз намозларни лабни қимирлатмай дилдан ўтказиш орқали кўп йиллар давомида ўқиганман. Яқинда билсам бундай холда намозлар адо бўлмас экан. Бундан буён ўзим эшитадиган даражада ўқияпман. Саволлар шундан иборатки, шу пайтгача ўқиган намозларим нима бўлади? Уларни қазо қилиб бошқатдан ўқийми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Имкони бор вақтда қайта ўқиб олиш керак. Валлоҳу аълам!