Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда тикувчилик цехлари кўпаймоқда. Шулардан бири парда тикиш цехлари бўлиб, у ерда аёллар ҳам ишлайди. Мен ҳам шу цехлардан бирида ишлайман ва аёллар билан иш юзасидан мулоқот бўлади. Шундай цехларда ишлаш ва бошқариш мумкинми? Бунга шариатимиз нима дейди? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Шариат доирасидан чиқмасдан ишлаш мумкин. Валлоҳу аълам.