Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларининг сабаби ҳақида

15:15 / 03.02.2016 | 1911

Ассаламу алайкум! Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  Аллоҳ берган умрни яшаб вафот этганларига иймон келтирамиз. Саволим у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларининг сабаби нима? Кўп жойларда “бетоб бўлиб, кейин вафот этганлар” дейилган. Лекин аниқ қандай касал бўлганлари ҳақида ўқимаганман. Баъзи жойда “безгак касаллигига чалинганлар” дейилган. Бу саволимни беришдан мақсад баъзи бир ислом душманлари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни яҳудий аёл таомга захар қўшибгани, лекин у зот буни билиб туфлаб ташлаганлари, у зот ёнларидаги саҳоба таомни еб ўша захоти вафот этганлари, лекин у зот туфлаб ташлаганлари учун захар ўз таъсирини қисқа йилларга сурди ва вафот этганларини ёзишган. Шунга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қотили ўша яҳудий аёл деб ёзишган. Ҳаттоки, вафотлари олдидан Хайбарда захарланганларини эслаб, ўз таъсирини кўрсатаётганини эътироф этганлари ҳақида ҳадисларни далил сифатида келтиришган. Ёки бу ҳақда ихтилофлар борми? Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангизлар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Яҳудий аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳарланган гўшт берганлиги ҳадисларда баён қилинган. У заҳар қанчалик ўткир бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам заҳар ичиб вафот топмаганлар. Лекин заҳарни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бергани ҳам ҳадисларда келган.

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الْوَهَّابِ، حَدَّثَنَا خَالِدُ بْنُ الْحَارِثِ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ هِشَامِ بْنِ زَيْدٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ  رضي الله عنه: أَنَّ يَهُودِيَّةً أَتَتِ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم بِشَاةٍ مَسْمُومَةٍ، فَأَكَلَ مِنْهَا، فَجِيءَ بِهَا، فَقِيلَ: أَلَا نَقْتُلُهَا؟ قَالَ: «لَا». فَمَا زِلْتُ أَعْرِفُهَا فِي لَهَوَاتِ رَسُولِ اللهِ  صلي الله عليه وسلم. تحفة: 1633

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир яҳудий аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳарланган қўй (гўшти) келтирган эди, ундан едилар. Кейин у (аёл) олиб келинди. «Уни ўлдирмаймизми?» дейишди. У зот: «Йўқ», дедилар. Мен ўша(заҳарнинг асорати)ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилчаларида кўриб юрар эдим».(“Олтин силсила” китобидан “Саҳиҳи Бухорий”).
Ўша аёлнинг заҳар берганлиги ҳақидаги ривоятларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёлдан нега бу ишни қилганлигини сўраганларида, аёл “Сени ўлдиришни ирода қилган эдим” деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ сени бунга қодир қилмайди” деганлари зикр қилинган. У воқеадан кейин баъзи ривоятларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уч йил яшаганлари келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам заҳарни туфлаб юборганлари учун тирик қолдилар деган гап нотўғри гап. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мушрик ва кофирларнинг озорлари тўхтовсиз бўлгани бор гап. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat