Ассаламу алайкум хурматли устозлар, Мен Африка сом балиғи боқмоқчи эдим. Балиқнинг 50 фоиз емиши гўшт маҳсулоти бўлиши керак экан. Мен қассоблар ташлаб юборадиган гўшт, ичак-чавоқларни балиққа беришим мумкинми? Ҳалол бўлмаган ҳайвон гўштини беришимчи? Ҳурматли устозлар вактингизни олганим учун минг бор узр, излаш хизматидан топа олмадим ёки яхши қидира олмадимми. Аллоҳ сизу-биздан рози бўлсин. Амин
Ва алайкум ассалом! Балиқларга нажосатни едиришингиз гуноҳ бўлади. Гўшти ҳалол бўлмаган ҳайвоннинг гўштини беришингиз эса мутлақо ножоиз. Валлоҳу аълам.