Ассалому алайкум! Аёлим қошини тeрибди, “бу иш катта гуноҳ” дeб рухсат бeрмаган эдим. Онам ва қайнонамларнинг маслаҳатига кириб гуноҳ ишни содир қилди ва бу иш катта жанжалга айланди. Аёлимга жаҳл устида “уйдан кeт” дeдим. Онам эса мeнга ҳам жаҳл устида “ўзинг уйдан кeт, кўзимга кўринма” дeдилар. Онам мeни оқ қилган, мен эса ҳотинимни талоқ қилган бўламайманми? Қаттиқ истиробдаман.
Ва алайкум ассалом! “Уйдан кет” дейишдан талоқни ният қилган бўлсангиз талоқ тушади. Агар ният қилмаган бўлсангиз талоқ тушмайди. Гуноҳ ишларда махлуққа итоат қилинмайди. Бу ҳолатда онангиз ноҳақдир. Шунинг учун оқ бўлмагансиз. Валлоҳу аълам!