Ассаламу алайкум! Баҳоуддин Нақшбанд ким бўлганлар ва у кишининг ҳаётлари-фаолиятилар ва эътиқодлари ҳақида бизларга нималар маълум? Уларнинг саҳиҳлари қайсилари? Ва албатта “Балогардон” яъни балони қайтарувчи сифатини у инсонга бириктириш қанчалик даражада ҳақиқат? Аллоҳ буюк ажр ва совоблар бeрсин
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги халқимизнинг илм савияси, диний тушунчасига қаралганда Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳни “Балогардон” деб эътиқод қилиш, у кишининг қабри ёнига бориб ҳожат сўраш ва балоларни даф қилишини сўраш мутлоқ жоиз эмас. Валлоҳу аълам!