Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

11:09 / 25.03.2016 | Muhammad akbar | 2787

Ассалому алайкум! Устозлар, бир нарса доим хаёлимдан кeтмайди. Мeн бозорда ишлайман, таниш-билишларни мeнга тeз-тeз ишлари тушиб туради. Баъзида пуллари eтмай қолса, гарчи яқин танишим бўлмаса ҳам, “майли қолганни ташлаб кeтарсиз” дeйман. Баъзилари ташлаб кeтади, баъзилари эса келмайди. Саволим, ўша ташлаб кeтмаганларнинг ҳукми қандай бўлади? Бу бировнинг ҳаққини eйишга кирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта бировнинг ҳаққини ейишга киради. БИРОВНИНГ ҲАҚИДАН ҚЎРҚИШ Ўрганиб ўтган маълумотларимиздан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, мўмин-мусулмон одам бировнинг ҳақида дўзахга тушишдан қўрққандек қўрқиши зарурдир. Зотан, бировнинг игна миқдоридаги ҳақи туфайли дўзахга тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلاَّ أَن تَكُونَ تِجَارَةً عَن تَرَاضٍ مِّنكُمْ وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا «Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (29-оят). Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқалар киради. Ушбу оят ва унинг шарҳи билан юқорида танишган эдик. Кейинги оятда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ عُدْوَانًا وَظُلْمًا فَسَوْفَ نُصْلِيهِ نَارًا وَكَانَ ذَلِكَ عَلَى اللّهِ يَسِيرًا «Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни оловга киритиб, куйдирурмиз. Бу эса Аллоҳга осондир» (30-оят). Оятдаги «буни» сўзи бир-бирининг молини ботил йўл билан еб, ўзини ўзи ҳалокатга дучор қилишга ишорадир. Демак, ким бировнинг молини тажовузкорлик (яъни ҳаромлигини билиб туриб) ва зулм ила (яъни тап тортмай) еса, охиратда дўзахга киритилади. Одатда ботил йўл билан мол ейдиганлар бу дунёдаги ҳукуматлар тайин қилган жазолардан қутулиб кетишади. Шунинг учун ҳам уларнинг зеҳнига, иложини топса, ҳамма нарсадан қутулса бўлади, деган фикр ўрнашиб қолган бўлади. Ўша фикрни кўтариш учун охирида: «Бу эса Аллоҳга осондир», дейилмоқда. Яъни ботил йўл билан мол еганларни дўзахга киритиш Аллоҳ учун осондир. Ҳеч ким қочиб, ҳийла қилиб қутула олмайди. Мусулмон киши ҳаром йўл билан мол-дунё касб қилишдан худди чўчқанинг гўштини ейиш­дан ҳазар қилгандек ҳазар қилиши керак. Ҳаром йўл билан мол-дунё топган одам икки дунё­да шарманда бўлади. Бу дунёда азоб-уқубат, турли бало-офатларга йўлиқади, у дунёда жаҳаннам ичида туриб, қорнига таом ўрнига олов ейди. Ҳаромдан ҳазар қилиш мусулмонларнинг асосий фазилатларидан бири бўлганидек, шубҳали нарсалардан ҳазар қилиш ҳам салафи солиҳларимизнинг одатлари бўлган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шубҳали нарсадан бир луқма еб қўйиб, кейин уни қайт қилиб ташлаганлари маълум ва машҳур. Ривоятларда зикр қилинишича, Бишрул Ҳофий раҳматуллоҳи алайҳига оналари бир дона хурмо берганида еб туриб, кўчага чиқиб, қайт қилиб ташлаган эканлар. Чунки ўша хурмо шубҳали бўлган. Онани хафа қилмаслик учун ейилган, сўнг тақво юзасидан қусиб ташланган. عَنْ أَبَانَ، عَنْ أَنَسٍ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، اِجْعَلْنيِ مُسْتَجَابَ الدَّعَوَةِ، قَالَ: أَنَسُ، أَطِبْ كَسْبَكَ تُسْتَجَبْ دَعْوَتُكَ، فَإِنَّ الْرَّجُلَ يَرْفَعُ اْللُّقْمَةَ إِلَى فِيْهِ مِنْ حَرَامٍ فَمَا يُسْتَجَابُ لَهُ دَعْوَةٌ أَرْبَعِينَ يَوْمًا». Абон ибн Абу Айёш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Анас розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг», дедим. У зот: «Эй Анас, касбингни пок қилгин, дуоинг қабул бўлур. Чунки бир одам бир луқма ҳаромни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди», дедилар». (Дайламий ривоят қилган.) Анас розияллоҳу анҳу ҳар доим Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини ихлос билан қилиб юрганларидан баъзи вақтларда ушбу ривоятда зикр қилинганга ўхшаш нарсаларни у зотдан сўрашга журъат қилганлар. Албатта, у кишининг бу сафарги сўровлари катта саволлардан эди: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг». Дуоси қабул бўладиганлардан бўлиш ҳар банда учун улкан бахт. Бу ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг энг улкан орзуларидан бири. Албатта, бундай вақтда одатда, Пайғамбар алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолога дуо қилиб, Анас розияллоҳу анҳуни дуоси қабул бўладиган қилиб қўйилишини сўрашлари хаёлга келади. Эҳтимол, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳам худди шу нарсани ирода қилган бўлсалар керак. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом фақат  Анас розияллоҳу анҳунинг ўзига эмас, қиёмат кунигача бутун Ислом умматига етадиган жавобни бердилар: «Эй Анас, касбингни пок қилгин, дуоинг қабул бўлур. Чунки бир одам бир луқма ҳаромни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди», дедилар». Охирги замон Пайғамбари, Ҳабиби Роббил оламийн Муҳаммад Амин соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу жавоблари умумий қоида бўлиб қолди. Қайси замон, қайси маконда бўлишидан қатъи назар, дуоим қабул  бўлсин, деган ҳар бир мўмин-мусулмон ҳалол касб ила шуғуллансин, ейдиган луқмасини ҳалол қилсин. Ана ўшандагина дуоси қабул бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу жавобларидаги «Чунки бир одам бир луқма ҳаромни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди», деган сўзларига алоҳида эътибор берайлик. Бундан жуда оз миқдордаги ҳаром нарса инсонга илашса ҳам, унинг дуоси қабул бўлмаслиги келиб чиқади. Бир луқма таом оз нарса, инсоннинг бир марта овқатланиши давомида ҳам бир луқма деярли ҳеч нарсани ташкил қилмайди. Лекин сиз билан бизнинг назаримизда арзимас бўлиб кўринган ўша бир луқма уни еган одамнинг дуосини қирқ кунгача қабул бўлмайдиган қилиб қўяр экан. Эҳтимол, тановул қилинган ҳар бир таомнинг асари инсон жисмида қирқ кунгача турса керак. Энди инсоф билан ўйлаб кўрайлик. Ҳаммамизнинг қилаётган ҳар бир касбимиз, топаётган молу мулкимиз ҳалолми? Ҳаммамизнинг тановул қилаётган ҳар бир луқмамиз ҳалолми? Энди нима учун дуолар қабул бўлмаётганини, нима учун ишлар юришмаётганини тушуниб етгандирмиз?! Ушбу улуғ ҳадиси шарифга амал қилиб, касбимизни пок қилишимиз, бир луқма ҳам ҳаромни оғзимизга олмаслигимиз лозим. Икки дунёнинг бахт-саодати шундадир.(“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat