- Булар “Соффаат” сурасининг охиридаги уч оятдир. Маъноси қуйидагича:“Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва юборилган Расулларга салом бўлсин! Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!”Фазли қуйидагича:“Имом Ибн Абу Ҳотим аш-Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», деганлар.