Ассалому алайкум! Саволимга жавоб қидириб сайтингизга кирдим. Қарасам Солия исмли бир муслима мен бермоқчи бўлган саволни йўллабдилар, лекин саволни матнини нотўғри берибдилар.(савол 84121) Шу кунларда шу савол жуда кўпчиликни қизиқтириб ва тортишувларга ҳам сабаб бўлмокда. Яъни Чинозда Аҳмадбой дегани чиққан, мошина, уй-жойларни «выкуп» яъни насияга олиб 10-12 ойда ошиғи билан тўлаб бераяпти. Масалан 10.000$ турадиган машинани 10 ойга олиб 23.000$ ойма-ой тўлаб бераяпти. Сиз Солияга “бундан йироқ бўлинг” мазмундаги жавобни берибсизлар. Лекин мени фикримча бу савдо насия дейилади ва ўртада фоиз лафзи аралашмаса бўлди ва бу ҳалол савдо. Чунки шайх Ҳазратлари(раҳимаҳуллоҳ)нинг жавобларига (савол 23680,20509) мурожаат қилиб шундай фикрга келдим. Сизлардан илтимос, агарда мен адашаётган бўлсам тўғрилаб қўйинглар. Ассаламу алайкум.
Ва алайкум ассалом! Бу савдо ҳақида алоҳида мақола ёзилиб, “Тақсит савдоси” номи билан "fiqh.uz" сайтига қўйилган. У одамга бундан йироқ бўлишини тавсия қилишимиздан мақсад, 5-6 йилдан бери шу каби “тадбиркор”лар одамларни катта пулга тушириб кетишни ўзларига одат қилиб олдилар. Ўша “тадбиркор”лар ҳам айни шундай йўлни тутган эдилар. Бунга юзлаб мисолларни келтириб беришимиз мумкин. Ўша “тадбиркор”лар қонунга зид иш қилиб, жазога тортилишди, пул берганлар эса додини имомларга айтишни бошлашди. Валлоҳу аълам!