Ассалому алайкум! Бир қўшнимиз Зангиота қабристонига зиёратга борганда, араб тилида “Ясин” сураси ёзилган коғоз олиб келибди. Менга ҳам шундан бир вароқ бериб, “буни бирор идишга солиб устига сув қуйиб ичилса фойдали бўлади” дедилар. Шундай қилиб ичса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ундан кўра уни ўқишни ўрганиб, доимо ўқиб юриши афзал. Валлоҳу аълам!