Ассалому алайкум! Даволаш ҳақида 1. Гиёҳ орқали даволаниб, натижамни бировга кўрсатсам, у ишонса ва у ҳам гиёҳли воситалар билан даволанса, лекин уни мен гиёҳли воситалар билан даволанишга таклиф қилганим учун менга пул берилса, бу тўғрими? 2. Аммо мен биламанки уни ички фикрлари ўзгармаса касаллигидан тузала олмаслигини, демак мен унга фикрлари орқали даволанишни таклиф қилмай, гиҳой бериб, пул ишлашни режалаштириб олишим тўғрими? 3.Лекин фикрлар орқали даволай олиш қобилиятим йўқ, шундай экан мен фикр билан даволаш соҳасини ҳозирдан ўрганишим ва гиёҳчиликка қўшилмаслигим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тармоқли маркетинг ҳақида сўраётган кўринасиз. Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!