Ассалому алайкум! Мен бир табибни олдига бордим. У томиримни ушлаб, касалимни айтди. Гиёҳлар ҳам ёзиб берди, лекин менга ёқмагани, у пичоқ ва тасбеҳ билан қандайдир ҳаракатлар қилди. Шунда “уни жинлар билан алоқаси бор” деб шубҳаланиб қолдим. Саволим шуки мен ҳаром иш қилиб қўймадимми? Мен билмагандим.
Ва алайкум ассалом! Ҳаром иш қилиб қўймагансиз. Лекин боришдан олдин сўраб олганингизда яхши бўлар эди. Валлоҳу аълам!