Ассалому алайкум! Ғусл қилишда биринчи ғусл учун ниятни, кейин «Аузубиллаҳи…» ни айтиб, кейин таҳорат қилиш ва оёқларни ювишдан аввал бутун баданга сув етказиш, сўнг оёқларни ҳам ювиш тўғри бўладими? Ғусл ва таҳорат қоидаларини аввал ўқиганман, лекин барибир ўзим учун бир қарорга келолмаяпман. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Сув тўпланмайдиган жой. Масалан ванна, ховузларда ғусл қилинганда таҳоратни тўлиқ қилиб, оёқларини ювиб олиш суннатдир. Валлоҳу аълам!