Ваалайкум ассалом! Ажратишингиз керак. Чунки талофатга учраса ярмини тўлаш унинг зиммасига бўлар эди. Киши уч нарса туфайли фойда олишга ҳақли бўлади. 1-дастмоя тикиб. 2-меҳнат қилиб. 3-талофат етса тўлашни зиммасига олиб. Бундан бошқа суратда фойда олишга ҳаққи бўлмайди. Ҳозирги кунда кўпчилик кимларнидир бирор ишга далолат қилишади ва доимий фойдага ўтириб олишади. Уларни бундай қилишлари ҳалол эмас. Далолат қилгани учун бир бор даллоллик ҳақини олиши жоиз, қолгани жоиз эмас. Валлоҳу аълам!