Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаддис олимлар

00:00 / 17.03.2012 | eski savollar | 2393
Рсулуллоҳ :саw нинг меросхорларидан болмиш ҳурматли Устоз! Аллоҳ таоло динга қо'шаётган бебаҳо ҳизматларингизни О'зи ко'плаб ажрлар билан мукофотласин! Биз ёш илми толиблар сизнинг илм булогингиздан ко'п йиллар баҳраманд бо'лишликни насиб қилсин! Аллоҳ таолонинг билдирганича ва сиз мухтарам устознинг тавсия қилган китобларингизни о'қиб бемазҳаблик қанчалар залолат эканлигини билиб олдик. Бемазҳаблар қилаётган иддаоларни яхшилаб о'қиган инсон, албатта, улар мазҳаб тутганларга нисбатан тухмат, бо'хтон, то'қима гапларни тарқатаётганларини билиб олади. Минг афсуслар бо'лсинки, бу илмко'рларнинг ( "нонко'р" со'зини буздим. Мени кечиринг устоз! Бундан бошқа мулойимроқ со'з топа олмадим.) о'збек тилига таржима қилинган китоблари, wэб саҳифалари диний илмлардан унчалик билими ё'қ, оми инсонларни бошини гаранг, паришон қиляпти. Мен айтмоқчи бо'лган нарса балки унчалик муҳим эмасдир, лекин мен бу мавзуга э'тибор қилишлик керак деб о'йладим. Уларнинг китобларида ва wэб саҳифаларида келтирилган ҳадисларнинг тагига "Шайҳ Албоний сахих деган" ёки заиф деган ибораларни келтиришади. Ман шайҳ Албоний ҳақида бирор ноо'рин ва илми ҳақида со'з айтишдан тийиламан. Чунки бундай нарсаларни олим кишилар гапиришликлари лозим деб биламан. Зеро бу ҳадисларнинг даражаларини бир неча аср олдин муҳаддис уламоларимиз белгилаб, илмий ме'рос сифатида қолдириб кетганлар. Энди о'ша ҳадисларни бизга қолдириб кетган уламоларнинг гапи қолиб бир кишининг гапи ёзилиши бошқа муҳаддисларга нисбатан ҳурматсизлик эмасми ахир? Сиз устознинг китобларингизда бирор ҳадис келса кимлар томонидан ривоят қилинганлиги аниқ-тиниқ қилиб ёзилган. Бу ҳам бир омонатдорлик бо'лса керак деб о'йлайман. Устоз, бирор ҳадиснинг ким томонидан ривоят қилинганини билмаган ҳолатда о'ша ҳадисни айтиш яхшими? Ҳадиснинг кимлар томонидан ривоят қилинганини аниқ била туриб бирор бир ровийсини айтмаслик қандай бо'лади? Бу борада мазҳаб уламоларимиз бирор китоб ёзганмилар? Сизни ҳар хил саволлар билан безовта қилаётганим учун ма'зур тутинг. Сиз ҳурматли устоздан, вақтингизни олганим учун узр со'райман! Аллоҳ таолодан сизга ва аҳли оилангизга офиятни со'раб дуо қилиб қолгувчи мухлисингиз Жаҳонгирхон!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муҳтарам Жаҳонгирхон! Мактубингиз учун ташаккур. Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин, сизга ўхшаган кишиларимиз кўп ва кундан кунга кўпайиб боришмоқда. Китобларни ва сайтдаги маълумотларни ўрганиб, ўзини ўнглаб олаётганлар ҳам давомли равишда кўпайиб бормоқдалар. Яқинда бир имом домла билан кўришганимизда, ташаккур айтиш асносида, китобларингиз ва сайтдаги маълумотларингиз бизга жуда қўл келмоқда, аваллари чет элдан туриб фаолият олиб бораётган сайтлардан кўчириб олган нарсаларини кўзимизга тиқиб таъна қилаётган бемазҳаблар, ҳақиқатқни англаб, бизга узр айтишмоқда, дедилар. Бунга ўхшаш гаплар жуда ҳам кўп. Ҳозирги пайтда бемазҳабликнинг гапини тарқатаётганлар, мазҳаб ҳақида керакли маълумотни олмай, бирданига бемазҳабларнинг таълимини олганлар. Ўқишни битирганларидан кейин ҳомийлари уларга сайт очиб, бошқа имконлар тақдим қилганлар. Шунинг учун улар ўз ҳомийларининг айтганини қилишдан бошқа иш қила олмайдилар.Ана ўша ишлардан бири ҳар бир ҳадисга Албонийнинг баҳосини беришдир. Улар ўзларининг фиқҳий мазҳаблар ва уларнинг имомларини инкор қилишларига ҳадис илмининг имомларини ҳам инкор қилишларини қўшдилар. Бу билан улар ҳадис илмининг асосларини ҳам инкор қилиб, барча нарсани санади ҳам, устози ҳам, илмий даражаси ҳам маълум бўлмаган бир шахсга боғлаб қўйишмоқда. Шунинг учун ҳам, сизга ўхшаган мулоҳазали кишилар уларнинг бу сафсаталарини дарҳол англаб олмоқдалар. Аллоҳ таоло шу йўл билан ҳам мазҳабни тутган бандаларига ёрдам бермоқда.Албатта, ҳадиснинг ровийларини яхшилаб ўрганиш жуда муҳимдир. Иснод мўмин-мусулмон умматнинг фазийлатли хусусиятларидан биридир. Бу умматдан бошқа умматларга ва ундан олдин ўтган умматларга бу нарса берилмагандир. Иснод ўта муҳим таъкидланган суннатдир. Ҳар бир мусулмон бирор ҳадисни ва хабарни нақл қилиш учун, албатта иснодга суянмоғи лозимдир. Ибн Муборак, “Иснод диндандир. Агар иснод бўлмаса, ким нимани хоҳласа гапираверар эди”, деган. Суфён Саврий, “Иснод мўминнинг силоҳидир”, деган. Шуниндек, иснодни олий бўлишини талаб қилмоқ ҳам суннатдир. Аҳмад ибн Ҳанбал, “Исноднинг олий бўлмоғини талаб қилиш ўтган салафи-солиҳларимиздан қолган суннатдир”, деган.Ҳадисни шайхлардан ва мударрислардан олмай, китоблардан ва саҳифалардан олиш катта муҳаддислар инкор қилган ишдир. Шунинг учун ҳам, катта имомлар огоҳлантириб «Ҳадисни саҳофийлардан олманглар», деганлар. Яъни, ҳадисни китобдан - саҳифадан ўрганганлардан олманглар, деб айтганлар. Демак, катта муҳаддис бўлиб етишиш учун ҳадисни ҳамма тарафларини биладиган катта устозларни олдида ўқиш, ёдлаш керак ва уларнинг рухсатини олиш керак. сиз айтган ва бемазҳаблар барча ҳадис уламоларини инкор қилиб ўзига “муҳаддис” қилиб олган одам анашундай ўзини ўзи сайлаб олган одамдир. Унинг ҳадислар ҳақидаги гапларидаги хатолари борасидаги китоб олти жилддан ортиб қолди.Ҳаммамиз яхши билишимиз лозим бўлган нарса бу каби ҳолатлар авваллари ҳам бўлган. Аммо ўткинча нарса. Маълум сабабаларга кўра вақтинча давом этиб туради. Мазкур сабабалар йўқолганда ҳамма нарса ўз ўрнини топади.

Топ рейтинг www.uz Openstat