Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нон

22:47 / 20.02.2022 | muhitdin | 1736

Ассалому алайкум! Махтумқули Фироғий раҳимахуллоҳ қиёмат майдони тўғрисидаги шеърида бир мисра бор. "... Берар нонинг соя бўлса керакдир." Яъни қиёматнинг иссиқ қуёшида садақа қилган нонимиз соя бўлса керак демоқчилар. Бу воқеалиқ,ноннинг соя бўлиши, буюк тасаввуф шоири Махтумқули раҳимахуллоҳ томонидан тахмин қилинган, бўлса хам, балки хадисларда бирор аниқ факт бормикан деб ўйланиб қолдим. Қиёматдаги ноннинг сояси хақида динимиз китобларида бундай маълумот борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Ибн Хузайма ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عن يَزِيدَ بْنِ أَبِي حَبِيبٍ  أَنَّ أَبَا الْخَيْرِ حَدَّثَهُ أَنَّهُ سَمِعَ عُقْبَةَ بْنَ عَامِرٍ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:  كُلُّ امْرِئٍ فِي ظِلِّ صَدَقَتِهِ حَتَّى يُفْصَلَ بَيْنَ النَّاسِ  أَوْ قَالَ: يُحْكَمَ بَيْنَ النَّاسِ .

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Ҳар бир киши (қиёмат кунида) то инсонлар ўртаси ажратилмагунича (ёки инсонлар ўртасида ҳукм чиқарилмагунича) ўз садақасининг соясида бўлади”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat