Ассалому алайкум! Биз чет элда катта бир корхонада ишлаймиз. Ишимиз сал оғирроқ, маошимиз ҳам шунга яраша. Лекин биз ишчилар ойлигидан 0.5 фоизини бесабаб бошлиғимиз олиб қолмоқда. Биз шу 0.5 фоизни ҳам талаб қилишимиз жоизми? Ёки олаётган ойлигимизга ношукурчилик қилаётган бўламизми?
Ва алайкум ассалом! Бу сизларнинг келишувингизга боғлиқ. Агар 0.5 фоизга келишмаган бўлсангизлар бу миқдор у учун ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!