Ассалому алайкум! Бугун рўза тутгани тургандим, соат 4-25 экан 0,5литр сув ичиб, ният қилиб рўза тутиб олдим. Бу ишим маъқулми?
Ва алайкум ассалом! Саҳарлик вақти чиққанидан кейин еб-ичиш, ўша куннинг рўзасини қазо қилиб тутиб беришни вожиб қилади. Яъни ўша кунги рўза дуруст бўлмай, кейин қазосини тутиб берилади. Валлоҳу аълам!