Ассалому алейкум ҳурматли Шайҳ хазратлари. Мен сизга шу мавзуда Жамолиддин_С ниъки билан савол берган эдим (17 июл 2009 да жавоб қайтаргансиз ), лекин бу ниък билан қайта кира олмаганим сабабли қайтадан ро'йҳатдан о'ттим. Менда яна бир савол туг'илди. Агар менда қолиб кетган шу телефонларни қисмларга ажратиб сотиб юбориб пулини " менда қолиб кетган телефонларни эгалари номидан " деб садақа қилиб юборсам ёки масжидга ( хозир масжидимизда та'мирлаш ишлари олиб борилмоқда ) бериб юборсам то'г'ри бо'лармикин. Мен нима қилиб бо'лса ҳам бу телефонлардан қутилишни хохлаям. Маслаҳат беринг. Ҳурмат билан Жамолиддин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай нарсаларни бир йил сақланади. Ундан кейин ишлатиб юбориб, эгаси келса тўлаб беришни бўйнига олиш мумкин. Улардан бутунлай қутилиш учун ўта камбағал одамларга ўзини ёки пулини берса бўлади.