Ассалому алайкум! Ёшгина, уч-тўрт кунлик чорвадаги қўзичоқларни терисини сотиш ва гўштини ейиш учун сўйиш мумкинми? Умуман олганда қўзичоқларнинг гўштини еса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Мумкин. Шариатимиз исроф қилишдан қайтарган. Ташлаб юборилмаса, жоиз. Шунинг учун шариатимизда гўшти ейиладиган қушларни гўштини емаслик мақсадида бўлса, ўлдирмасликка буюрилган. Зарар келтирса бундан мустасно. Валлоҳу аълам!