Ассалому алайкум! Бир аҳли илм қори акамиз Нақшбандий ва Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳимлар ҳақларида гап кетса: «У зотлар ўтиб кетган бўлсаларда, тарбия қилиб турадилар» деган эътиқодни қиладилар. Бу ширк эмасми?
Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри фикр. Уларнинг ўзлари эмас, балки улар қолдирган таълимот ва илм тарбия қилади. Валлоҳу аълам!