Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижара

00:00 / 16.07.2016 | 1153

Ассалому алайкум! Шаҳримиздаги баъзи имомлар машинани ижарага беришни рибо дейишмоқда. Уларнинг гаплари ҳақиқатми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ижара деб келтирган сўзингиздан мурод, тақсит савдоси бўлса, яъни нархини бўлиб тўлаш савдоси бўлса, бу аслан жоиз. Лекин кўплаб кишилар агар таъбир жоиз бўлса, кўрпасига қараб оёқ узатмаётган ҳолатга тушиб қолмоқдалар. Орага шайтон тушиб, يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلاَّ غُرُورًا۝ У уларга ваъда берур ва хом хаёлларга солур. Шайтон уларга алдовдан бошқа нарсани ваъда қилмас. Яъни шайтон уларга ёлғон ваъдалар беради ва «Сизлар нажотга эришасизлар, ҳамма яхшилик сизга бўлади», деб хом хаёлларга солади. Аслида эса у ўзига эргашганларга ғурур, бекорчи саробдан бошқани ваъда қилмаган бўлади. Шайтон ўзига эргашган бандаларнинг ёмон ишларини ўзларига зийнатлаб кўрсатади. Ундай одамнинг гуноҳ ишлари ҳам ўзига чиройли кўринади, ноҳақ иши ҳақ бўлиб туюлади. Натижада ўзи гуноҳ қилса ҳам, бахт-саодатдан умид қилади. Бу эса ғурурдан бошқа нарса эмас. Албатта, бундай одамларнинг оқибати яхши бўлмайди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Нисо” сураси 120-оят). Албатта бундай қилиш сотувчи ва харидорнинг жанжалига, бир-биридан кўнгиллари қолишига сабаб бўлмоқда. Улар битм вақтида домлалардан маслаҳат сўрамай, ўз билганларича иш тутиб, ҳолат танг бўлиб қолганда ечимини имомлардан қидиришмоқда. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, имомлар ҳам бундан қайтараётган бўлишлари мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat