Ассалому алайкум! Устозлар, мен насоролар билан жуда кўп дин ҳақида бахслашаман. Ўзим ислом олими Аҳмад Дийдат раҳимаҳуллоҳнинг ашаддий мухлисиман. Яқинда бир неча насоро менга шундай деди: Ахмад Дийдат ўзининг диспутлардан бирида “ким шу ерда ёлғон гапирса Аллоҳ уни гапиролмайдигон қилиб қўйсин деб” дуо қилган. Маълумки Ахмад Дийдат умрининг охирги 9 йилини инсульт туфайли тўшакда ўтказишга мажбур бўлган. Насронийлар менга шуни рўкач қилиб, унинг ўзи ёлғон гапиргани учун гапиролмай қолган дейишди. Мен уларга бу Аллоҳнинг биз мусулмонларга иймонимизни синаш учун юборилган имтихони эди, Унга берилган дард эса гунохларига каффорот бўлади деб жавоб бердим. Кофирлар барибир мени мазах қилишда давом этишаябди. Уларга яна қандай жавоб берай?
2) Ахмад Дийдат раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб китобларни бизнинг юртимизда топишни иложиси борми?
Ва алайкум ассалом! У кишининг гапиролмай қолишлари у кишини ноҳақ эканликларига далил бўлолмайди. Сиз туғри айтгансиз. Аллоҳнинг яхши кўрган бандаларига берадиган синови бўлган. 2). Бу ҳақида маълумотимиз йўқ. Интернет тармоғида қидирсангиз, кўплаб топилади. Валлоҳу аълам!