Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир дарддан қутулишни хохлайман

06:11 / 23.08.2016 | Doniyor | 7413

Ассалому алайкум! Ёшим 16да. Авваломбор узр сўрайман бундай ёзаётганимдан. 2-3 йилдан бeри онанизм билан шуғулланаман. Бу одатдан қутулиш учун анча ҳаракат қилдим, фойдаси бўлмади. Сабр бeришни Худодан сўрадим, лекин чидолмадим.  Ўзимни ўзим ёмон кўриб кeтаман, қандай қилиб бу одатимни йўқотсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизни бу ишни қилади деб ўйламаймиз, яъни Лут алайҳиссаломнинг қавмининг амалини. Лекин шу амал борасида саҳиҳ санадлар билан бир кафан ўғрисининг воқеъаси китобларимизда зикр қилинган. Кафан ўғриси бўлиб, кейинчалик қаттиқ тавба қилиб бир янги кўмилган маййитни кафанини ўғирламоқчи бўлиб қабрини очганида маййитнинг қабрда йўқлигини кўрган экан. Шунда муҳаддисларнинг катталаридан бир кишининг олдига бориб воқеъани айтганида у зот : “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ким Лут алайҳиссаломнинг қавмининг амалини қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло унинг жасадини(қабрида қолдирмай) ўша қавмга азоб берилган жойга кўчиртириб олиб бориб қўяди ва қиёмат куни уларнинг сафида тирилтирилади” деган ҳадисларини эшитганман” деган. Кейин суриштириб билса, ўша ўлган одам ҳақиқатда ўша ишни қилар экан. Шунингдек сиз айтган амал тўғрисида ҳам қаттиқ ваъид келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қўлига никоҳланувчи киши лаънатлангандир” деганлар. Бу каби лаънатланганлар ҳам қиёмат куни лаънатланганларнинг қаторида бирга туришлари мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat