Ассалому алайкум! Қайнонани келинда ҳаққи қанчалик бўлса, қайнотани куёвда ҳаққи ҳам шунчаликми? Яъни иккалари бир хил мақомда бўлиб, келин қайнонадан дакки эшитганда жим туриши керак бўлганидек, куёв ҳам қайнотага нисбатан ўзини шундай тутиши лозимми?
Ва алайкум ассалом! Аввало қайнона келинга, қайнота эса куёвга дакки бериши жоиз эмас. Мабодо шароит шуни тақозо қилса, иккиси ҳам яхши ниятда қайнона ва қайноталарни ҳурматини жойига қўйиш зарур. Валлоҳу аълам!