Ассалому алайкум! Биз турмуш қурганимизнинг илк кунларида эрим мендан маҳрга нима олмоқчилигимни сўраганлар, мен маҳрдан воз кечаман сизга ўзимни бағишлашга розиман дегандим, лекин кейинроқ маҳр аёлнинг Аллоҳ вожиб қилган ҳаққи эканлигини эрнинг бўйнига қарз бўлишини билганимдан сўнг маҳримни сўрамоқчи бўлдим. Аввал маҳрдан кечаман деб сўнгра уни олишни сўрашим жоизми икки хил гап айтган ёки гапимдан қайтган бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Маҳрдан воз кечиб бўлгансиз. Энди уни қайта талаб қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!