Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат йўли

17:28 / 13.10.2016 | Bahrom | 3113

Ассалому алайкум! Саволимни эшитганим бўйича бераман. “Шаҳарда яшаб кўп фитналардан омон қолган киши қишлоқда яшаб кўп фитналардан омон қолгандан олдинроқ жаннатга киради” деган гапни эшитдим. Тўғрироғи шаҳардаги киши қишлоқда яшовчи кишидан олдин жаннатга кирар экан. Шу ҳақида маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда нафл ибодатларан кўра гуноҳдан сақланиш жуда муҳимдир. Гуноҳдан сақланишнинг ўзи ҳам мункар ишни тарк қилиш ҳисобланади. Нафл ибодатдан кўра уни қилиш бир мунча мушкулдир. Хусусан гуноҳга имкониятлар кенг бўлган жойларда. Ҳозирги кунда қишлоқлардан кўра шаҳарда тараққиёт топишга имконият кенг бўлгани каби гуноҳ қилишга ҳам имконият кенг. Хусусан интернет, йўлдошли антенналар, кабел телевидениялар бемалолдир. Шу ҳолатда ҳам ўзини гуноҳдан тийиб олиш Аллоҳга энг маҳбуб амаллардандир. Тарихда баъзи солиҳ инсонларни гўзал аёлларга дуч келганда улардан юз ўгирганликлари, шаҳватдан ўзларини тийганларини мисол ва наъмуна тарзда ривоятлар қилинган. Ҳозирда эса мусулмон эркак ва аёл ҳар вақт бундай ҳолатга дучор бўлмоқдалар. Шу ҳолатда ўзини ҳаромдан тийиш Аллоҳ таолонинг наздида жуда ҳам қадрли ва эътиборга лойиқ эканлигидан қиёмат куни, ҳеч қандай соя йўқ бўлган кунда аршнинг соясидан сояланувчи етти тоифанинг ичидан бири  «Мансаб ва ҳусн-жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганида Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган одамдир. Интернетларда ахлоқи бузуқ аёллар ўз суратларини намойиш қилиб турганда уларни томоша қилиб лаззатланишдан бош тортиш ҳам Аллоҳдан қўрқиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat