Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойида жавоб беринг илтимос.

00:00 / 04.09.2009 | eski savollar | 2121
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу! Муборак Рамазон ойи қутлуғ бўлсин. Хурматли устоз, сизга мурожаат қилишимдан мақсад, шу кунларда савдога оид баъзи саволлар туғилиб қолди. Бу каби муаммоларга аввал дуч келмаганлигимиз сабабли бундай вазиятларда қандай қилиб шарий йўл тутишимиз кераклигини билмоқчи эдик. Савол қуйдагича: - Мен ва шеригим бир одамни қўлига ишга кирдик. Бизни иш билан таъминлаган инсон ҳам аҳли илм ва тақводор кишилардан. Мен ва шеригим у кишининг савдо шаҳобчаларидан бирида иш юритувчи вазифасини бажарамиз. Шаҳобчада асосан салқин ичимликлар сотилади. Биз ишлаётган шаҳобчанинг оҳирги 4 ойлик ҳисоб-китоблари натижаси камомад билан чиқди (одатда бошқа шаҳобчаларда ҳар ойда ҳисоб-китоб қилинади). Камомад ниманинг сабабидан келиб чиқганлигини аниқлашининг имкони бўлмаяпди. Ҳўжайинимиз камомад мен ва шеригимнинг лоқайдлиги сабабли юзага келганини айтиб, шу сабабли камомаднинг ҳаммасини мен ва шеригим тўлашимизни айтаяпдилар. Бундай ҳулоса чиқаришдан аввал баъзи нарсаларга янада ойдинлик киритишни лозим деб билдим: Биз маҳсулотни асосан икки ҳил нарҳда сотамиз, масалан, улгуржи нарҳи 140 сўм ва чакана нарҳи 170 сом. Ҳўжайинимизга ҳар иккала нарҳдан ҳам фойда бор эканлигини таъкидлашим шарт эмас. Бизни ишга олиш вақтида менга ҳам, шеригимга ҳам “агар камомад чиқса тўлайсизлар” деган шарт қўйилмаган. Шаҳсан мени ойлик маошим ҳам аниқ айтилмаган. “Савдо натижасига қараб ойлик чиқарамиз” дейилган. Лекин “қачон пул зарур бўлганда ойликни кутмасдан, кассадан кераклигича пулни ёзиб қўйиб олаверинглар” дейилган. 4 ойнинг оҳирги 2 ойи мобайнида шундай қилишга мажбур бўлдим. Маълум миқдордаги пулни ёзиб, олдим. Таҳминимизга кўра камомадга сабаб омборимиздан махсулот ёқолган. Чунки омборда биздан бошқа тожирларнинг ҳам моллари сақланади. Камомадни биз қоплашимиз керак бўлган қисми чакана нарҳда сотилган қисмидир, яъни 170 сўмдан ҳар бир ёқолган махсулот ҳисобланиб шунча миқдорида мен ва шеригим камомадни қоплашимиз керак бўлаяпди. Бундан кўриниб турибдики, ҳўжайинимизга ҳеч қандай зарар ҳам бўлмаяпти (бу билан биз у кишига зарар етишини истамаймиз), аксинча фойдани 140 сўмдаги нарҳидан кўра кўпроқ яъни 170 сўмдан сотилган қисмини қоплаб беришимизга тўғри келяпди. Камомад биз таҳминий оладиган ойлигимиздан 20 баробар кўп. Буни тўлаш учун ҳар биримиз таҳминан 10 ой текинга ишлашимиз керак бўлади. Мен ва шеригим бир-биримизга ниҳоятда қаттиқ ишонамиз, Аллоҳ гувоҳ бу вазиятда пулга ҳам, молга ҳам ҳиёнат бўлмаган. Бу нарсани ҳўжайинимиз ҳам жуда яхши биладилар ва биз бу ҳақда у кишига айтганимизда “мўминнинг гапи менга ҳужжат” дедилар. Ҳўжайинимиз камомадни қоплашда бизга ёрдам бериш учун закот бераётган кишилардан ёрдам олишимизни маслаҳат бердилар ва ўзлари ҳам закот берувчиларни топишда бизга ёзрдам бермоқдалар. Аммо масаланинг яна бир томони борки, агар биз камомадни тўламайдиган бўлсак (яъни шарият ҳукми шундай бўлса), закотини бизга берган кишиларнинг бергани закот ҳукмида бўладими? Камомадни фақат мен ва шеригим тўлаймизми ёки ҳўжайинимиз ҳам бир қисмига шерик бўладиларми? Бу нарсаларни сўрашимиздан мақсад, шарият ҳукмини аниқ билмоқчимиз. Тўловдан қочишни ҳаёлимизга ҳам келтирмадик. Фақатгина тўғри йўл тутишни нийят қилдик. Илтимос устоз бизни ҳаққимизга дуо қилсангиз, шоятки мушкулимиз осон бўлса. Раҳмат. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ниятингиз яхши. Аммо бу каби низоли ҳолатларда бир тарафнинг гап билан хулоса чиқариб бўлмайди. Яъни, хўжайинни ҳам эшитиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat