Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, ака ичкиликка ўрганган, ука эса намозхон бўлса. Аммо ука акасини бенамоз деб укалик бурчини ва фарзини адо этмасдан, акани камситиб уни ҳурмат қилмаса тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳар бири нарсани ўз ўрнига қўйиш қаттиқ таъкидланган. Ҳатто мўмин кишига кофирнинг зотидан жирканишга ҳаққи йўқ. Албатта ундаги куфр сифатидан жирканиш, тўғри йўлга йўллашга ҳаракат қилиш керак. Ака-ука муомаласи эса унданда нозикдир. Ука, акасининг ҳурматини ўз жойига қўйсин, солиҳ ука солиҳ акага қиладиган муомаласини қилсин. Бенамозлик сифатига норозилигини оқилона изҳор қилсин. Валлоҳу аълам!