Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик кимга вожиб?

18:33 / 31.08.2017 | Ilhom | 5417
Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишим четда ишлаб келди. Оиладаги барча пулни у ишлаб топган. Лекин пул отасида туради. Маблағ ўртада ишлатилади. Ҳозирда дўконлари бор. Закотга қодир оилалардан, шундай ҳолатда қурбонлик кимга вожиб? Отагами ёки ўғилга?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ким нисобдаги пулга эга бўлса ўшанга вожиб. Агар ўғил отасига  “мени пулим сизда туриб турсин” деган бўлса, ўғилга вожиб. Агар барча пулни отага топшири “сизга ҳадия хоҳлаганингизни қилинг, сарфланг” деса отанинг зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat