Мен бу масалани “Сунний ақийдалар” китобида ва “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг иккинчи жузи “Иймон ва Ислом” китобида кераклигича баён қилганман. Ўшаларни топиб ўқинг ва мазкур ҳамкасбингизга ҳам ўқитинг. Аммо, иккингиз ҳам қазои қадар бандага тегишли эмас, Аллоҳнинг сифатларига тегишли масала эканини билиб қўйинглар. Бу масала ақийда китобларида “Аллоҳнинг сифатлари”га оид бобларда келади. Яъни, Аллоҳ таолонинг илми чексизлигини билдириш учун келади. Агар Аллоҳ Ўз бандаларига тегшли нарсаларни аввалидан охиригача билмаса, Аллоҳлиги қолмайди. Бу улкан ҳақиқатни ожиз инсон қаричи билан ўлчаганлар эса, нобакор бўлмай қолмайди.