Ва алайкум ассалом! Гувоҳлик бериш турлича бўлади. Қозининг олдида, келин куёв ҳақида сўралганда тўғрисини айтиш вожиб бўлади. Гуноҳкор қишининг гуноҳининг ўзгаларга ҳам зарари тегса, ундан огоҳлантириш ҳам вожиб бўлади. Гуноҳининг зарари ўзидан бошқасига бўлмаса, ошкор қилмаслик керак. Унга насиҳат қилиш бошқа нарса. Валлоҳу аълам!