Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаҳаннамда ғойя деган водий

10:34 / 08.09.2019 | Umidbek | 2141
Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Аббоснинг "жаҳаннамда ғойя деган водий бор. Дўзахнинг бошқа водийлари унинг ёмонлигидан Аллоҳ таолога ҳар куни минг марта илтижо қилиб, паноҳ сўрашади. Ғойя водийси намозни ва жамоатни тарк этувчилар учун тайёрлаб қўйилган" деган гаплари бор экан. Шуни маносини чуқурроқ тушунтириб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Марям" сурасида марҳамат қилади: 

 فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا۝ 

59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ғоййа(ёмонлик)га йўлиқурлар.
Роҳманнинг ояти тиловат қилинганда, йиғлаб, саждага отиладиган ҳассос зотлар ортидан уларнинг ўринларига нобакор, фосиқ ва бетавфиқ ўринбосарлар келди. Бу бетавфиқ кимсалар намозни зое қилдилар. Намозни зое қилиш, уни ўқимаслик энг катта мусибат эканини ушбу ояти каримадан билиб олса ҳам бўлади. Намозни тарк этган одам ҳар қандай ёмонликдан, гуноҳдан тап тортмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун мазкур нобакор ўринбосарларнинг намозни зое қилганлари зикр этилгандан кейин шаҳватларга эргашганлари баён этилмоқда. Яъни улар ҳавойи нафслари нимани истаса, шуни қиладиган бўлиб қоладилар. Жумладан, ароқхўрлик, зинокорлик, айшу ишрат, ўйин-кулги каби шаҳватлар шулар жумласидандир. Энди улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашиб юраверадилар.
«Бас, тезда ғоййа(ёмонлик)га йўлиқурлар».
Намозни зое қилгач, шаҳватга эргашади. Шаҳватга эргашган залолатга юз буради. Залолатга кетганга эса ҳалокат етади.
“Тафсири ибн Касир”да Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Тезда ғоййага йўлиқадилар” тафсирида “Ғоййа бу жаҳаннамдаги водийдир. Қаъри чуқур, таъми ўта ҳабис” деганлар. Абу Иъёз эса “Жаҳаннамдаги йиринг ва қондан иборат водийдир” деганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо “Ғоййа ўта қаттиқ ёмонлик” деб айтганлар. Яна “У жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, жаҳаннам водийлари унинг иссиқлигидан паноҳ сўрашади. Уни зинода давом этган, хамр ичишда, судхўрликда давом этган, ота-онасига оқ бўлган, ёлғондан гувоҳлик берган ва эридан бошқасидан бола кўрган аёл кабиларга тайёрланган” деганлар. Аллоҳнинг раҳматини қарангки оятнинг ортидан меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло, уларга яна бир бор имкон бериб, тавба эшигини очди:

 إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئًا۝ 

60. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар.
Намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашиб юрганлардан ким тавба қилса, ношойиста амалидан афсус-надомат чекиб, тамомила тўғри йўлга қайтса, сўнгра иймон келтириб, мўмин бўлса ва яхши амалларни адо этса, ёмонликка учрамайди. Балки
«...ана ўшалар жаннатга кирурлар...»
Ноил бўлган иймонлари ва адо этган яхши амаллари эвазига жаннатга дохил бўлурлар. Улар кирадиган жаннат

 جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدَ الرَّحْمَنُ عِبَادَهُ بِالْغَيْبِ إِنَّهُ كَانَ وَعْدُهُ مَأْتِيًّا۝ 

61. Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келувчидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat