- Ва алайкум ассалом! Эр аёлининг бутун ихтиёрини ота-онасига бериб қўймаслик керак. Уларни қиладиган карамига ҳам муҳтож қилмаслик керак. Акс ҳолда қилган яхшиликларини эвазини талаб қилишга ҳам ўтиб қолишади. Ҳамма муносабат Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши шарт. Келин хизмат қилса Аллоҳ таолонинг розилигини умид қилиб хизмат қилсин. қайнона ва қайнота ҳам эҳсон қилмоқчи бўлишса Аллоҳ таолонинг розилигини умид қилиб қилишсин. Бир биридан номуносиб сўз ёки ҳаракат содир бўлса “Мен барча яхшилигимни Аллоҳ учун қилганман, савобини ҳам Аллоҳдан умид қиламан” дейиши керак. Валлоҳу аълам!