Ассалому алайкум! Тошкeнт вақти билан намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларни айтсангиз илтимос. Яъни бу эрталаб бомдод вақти чиққандан сўнг 15 мин, асрнинг охири яъни шомдан 15-20 мин олдин ва пeшин вақти кирмасидан ярим соат олдин. Шу хулосаларим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Эрталаб бамдоднинг вақти чиққанидан кейин 12 минут. Шомдан 12 минут олдин. Валлоҳу аълам!