Ассалому алайкум! Тарихдан кароматли авлиёлар ўтганлигини эшитганмиз. Қадимда юртимизда ҳам валийлар бўлган, ҳозир ҳам шундай зотлар борми? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Имом Шофеъ раҳматуллоҳи алайҳ : “Агар илмига амал қилувчи олимлар Аллоҳ таолога дўст бўлмасалар, ер юзида Аллоҳнинг дўсти умуман йўқ ҳисобланади” деганлар. Ҳозирда чор атрофда фитна-фасод, динсизлик, турли гуноҳи кабиралар ошкор бўлиб турган вақтда Аллоҳ таоло бир бандасига Қуръон каримни ёд олишни, беш вақт намозда мустаҳкам бўлишни, ҳалол ва ҳаромнинг илмини ўрганиб, бидъатлардан четлашиб, суннатга мувофиқ ҳаёт кечириши, сув устида юриш, осмонга учушдан ҳам юқори каромат, ҳамда Аллоҳ таолонинг валийси эканлигининг аломатидир. Валлоҳу аълам!