Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НИКОҲ қарорида эркак киши танлайдиган энг маъқул йўл

00:00 / 13.11.2010 | eski savollar | 3176
Ҳурматли Шайх Хазратлари!Йигит ва қиз бир-бирлари билан Шариат қоидалари асосодаги икки дунё бахт-саодатини истаб, Аллоҳ ризолиги йўлида Никоҳ қуришга аҳд қилишди. Барча шарт-шароитлар ҳақида келишиб олишди.Қизнинг ота-онаси табиати мос келган фарзандранинг турмушига рози. Бироқ, йигитнинг онаси фақат қариндош томондан бўлган қизга уйланиш, бу билан қариндошлик алоқарини янада мустаҳкамлаш шартини қўймоқдалар. Йигит ўзи кўнгил қўйган қизига уйланса, онасини норози килиб қўйишга, онасини шартига кўнса - ўзини ва яхши ниятда аҳд-паймон қилган қиз дилини вайрон қилишдан қўрқади. Йигит хадисда айтилганидек, диндор бўлган ва/еки диндор бўлишга аҳд қилиб, амалда ҳаракат қилиб келаётган қизига уйланиш нияти бор. Қиз ҳам Шариатдаги барча шартларга амал қилишга, ва йигин онасини ўз оналаридек севиб, ҳурмат қилишга, барча ҳолатларга сабр-тоқат қилишга сўз беряпти.1. Шундай вазиятда Шариатимизга кўра йигитга қайси йўлни танлаш маъқул? Онасини розилиги ва талаби (қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш) устун ва фарзлими, ёки ўзига Дин томондан мос, тўғри деб тушунган ва умид қилган, кўнгил берган қизга уйланишими?2. Қизбола йигит онаси билан шу масалада яқиндан, ҳолис ечим топиш мақсадида юзма-юз гаплашиб, тушунтириб кўриши мумкинми? Умуман, Никоҳда Йигит Онасининг розилигини олиш шартлари ва усуллари борасида нима қилиш жоиз?3. Кейин, никоҳда ота-она розилиги фарз эмаскан, лекин урфимизга кўра розилигини олишга ҳаракат қилиш кк экан. Ҳаракатдан кейин ҳам онажон ўз шартларидан қайтмасалар ҳам - фарзларга амал қилиб, Никоҳдан ўтавериш жоизми?..Хазрат, саволим қайтарилгандек туюлиши мумкин. Лекин билмоқчи бўлган нарсам - Динимиз нуқтаи назаридан, зарари камроқ ва фойдаси кўпроқ йул танланиши керак. Йигит ва қиз бу икки йўлнинг қайсиниси ўзлари учун тўғрироқ, ҳайрлироқ эканини тушунмоқчи.Сабр билан бизларга ёрдамдасиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!Илтимос, Хазрат - икки ёшнинг хайрли ниятлари осон бўлиши учун дуо қилсангиз!Ҳурмат билан,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Иккки яхшиликни бирлатиришга уриниш керак. Онага гапи ўтадиган кишилар тушунтирсин. 2. Бу гапни қиз бола эмас, бошқа, онага тенгдош ва тажрибали кишилар гапирсин.3. Балоғатга етган шахслар учун никоҳ бобида ота-онанинг розилиги шарт эмас. Аммо инсонийлик юзасидан уларнинг ҳурмат қилиш керак. Уларни норози қилиб боғланган никоҳ бўлаверади. Аммо умр бўйи армон бўлиши ҳам бор. Шунинг учун, сабр қилиб, онани ҳам рози қилиш йўлини топиш керак. келин қариндошдан бўлиши шарт эмас. Ҳазрати Умарга ўхшаган зотлар бегонадан бўлгани яхши дейишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat