Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туғруқдан сўнг

22:43 / 17.10.2016 | Madina | 4152

Ассалому алайкум! Анчадан бeри бир саволга аниқ жавоб ололмай қийналаётган эдим. Шукурки сизни каналингизга аъзо бўлиб, аниқ жавоб олиш мақсадида саволимга ойдинлик киритмоқчиман. Эштишимча аёл киши туғруқдан кeйин худди онадан янги туғилгандeк пок ва гуноҳсиз бўлар эмиш. Шу боис кўп аёллар туғруқхонадан ҳижоб кийиб чиқишмоқда. Шу ростми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Қуръони каримда ёки ҳадиси шарифларда кўзи ёрган аёл барча гуноҳлардан фориғ бўлади деган мазмунда бирор далил йўқ. Аммо мусулмон кишига етган ҳар бир мусибат, бало-офат, оғриқ, қийинчилик, жисмоний ёки руҳий касалликлар сабабли Аллоҳ таоло унинг хато-камчиликларини ўчиради.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга етадиган бирор мусибат йўқки, Аллоҳ у туфайли унинг гуноҳларини ўчирмаса. Ҳатто унга санчиладиган тикан туфайли ҳам», деганлар (Бухорий ривоят қилган).

Абд ибн Ҳумайднинг «Муснад»ида, Ибн Абуддунёнинг «Ал-Иёл» китобида шундай ҳадис келтирилади:«Аёл кишига ҳомиладорлигидан то туққунича, то фарзандини сутдан ажратгунича Аллоҳ йўлида қонга беланган кишининг ажри берилади. Агар аёл шунинг орасида вафот этса, унга шаҳиднинг ажри берилади». Баъзи уламолар буни ҳасан ҳадис дейишган. Ҳадисдаги мусибат туфайли гуноҳлар ўчирилади деган гап кабира гуноҳларга тааллуқли эмас. Кабира гуноҳнинг ўчирилиши учун албатта тавба лозимдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat