Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳзунликни бартараф қилиш

10:03 / 04.03.2017 | 1455

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган ишларингизни муносиб мукофотласин. Кўча, масжидларда умуман кўп жойларда инсонларни кузатаман. Аллоҳга ишониб ибодатларини қўлдан кeганча бажариб юрадиган инсонларни кўпинча маҳзунликда кўраман. Гуноҳларни кўплаб қилиб жавобидан қўрқмасдан (Аллоҳ сақласин) юрганларни доим шод ҳуррам юрганларини кўраман. Ман хоҳлардимки мусулмонлар нафақат охиратда, балки шу ҳаётимиздаям шод бўлиб юришларини. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида маҳзунликда юрган саҳобаларга қараб “маҳзун бўлма, биз ҳақ диндамиз” каби далда бeрганмилар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исо алайҳиссаломнинг икки ҳаворий(у кишига иймон келтириб, доим хизматида бўлган)си бўлиб, бири сертабассум, қувноқ, бошқаси эса маҳзунликни ўзига лозим тутган кишилар эди. Аллоҳ таоло Исо алайҳиссалом сертабассум, қувноқнинг ҳолати мақбул эканлигини ваҳий қилган. Биз “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим табассум қилиб юрар эдилар” деган ҳадисдаги табассумни унутиб қўйганмиз.

عن عبدالله بن الحارث رضي الله عنه قال ما رأيت أحدا أكثر تبسما من رسول الله صلى الله عليه وسلم  اخرجه الترمذي

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра сертабассум бўлган бирор кимсани кўрмадим”. Термизий ривояти.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: تَبَسُّمُكَ فِي وَجْهِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ، وَأَمْرُكَ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُكَ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ، وَإِرْشَادُكَ الرَّجُلَ فِي أَرْضِ الضَّلَالِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَبَصَرُكَ لِلرَّجُلِ الرَّدِيءِ الْبَصَرِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَإِمَاطَتُكَ الْحَجَرَ وَالشَّوْكَةَ وَالْعَظْمَ عَنِ الطَّرِيقِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَإِفْرَاغُكَ مِنْ دَلْوِكَ فِي دَلْوِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир. Амри маъруф, наҳйи мункар қилмоғинг садақадир. Адашган жойида одамни йўллаб қўймоғинг сен учун садақадир. Кўзи яхши кўрмайдиган кишига бир нарсани кўрсатиб қўймоғинг сен учун садақадир. Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлашинг сен учун садақадир. Ўзингнинг челагингдан биродарингнинг челагига қуйиб бермоғинг сен учун садақадир», дедилар». Учаласини Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: «Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир». Очиқ юзли бўлиш ҳусни хулқнинг бир шўъбасидир. Бировнинг юзига фақат бир бор табассум ила боқмоқ ҳам садақа экан. Исломда кишилар орасидаги ўзаро муомалаларга қанчалик эътибор берилганини қаранг! Садақа қилишдек улуғ ишнинг савобини олмоқчи бўлган одам бошқа бировга табассум ила боқиб қўйса етарли. Бу ҳадиси шарифга амал қилиб яшаган жамиятнинг қандай гўзал жамият бўлишини тасаввур қилиб кўринг-а! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat