Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло ғазабланади ва рози бўлади, бироқ бу сифатлар бандаларники каби эмасдир. Шуни изоҳлаб бeрсангиз илтимос.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг ҳеч қайси сифати махлуқотлариникидек эмас. Яъни махлуқотлар бирор нарсадан таъсирланиб, кейин иш тутади. Аллоҳ таолода эса таъсирланиш деган нарса йўқ. Банданинг амалига яраша мукофот ёки жазо беради. Шу нарсани сифатлашда “Аллоҳ раҳм қилди” ёки “Ғазаб қилди” деб қўйилади. Валлоҳу аълам!